Жаҳон | 07:39 / 11.08.2018
4392
1 дақиқада ўқилади

Трамп Макрон билан хавфсизлик ва савдони муҳокама қилди

Фото: Charles Platiau/Reuters

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, «турли масалалар» бўйича Франция президенти Эммануэль Макрон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.

Трампнинг таъкидлашича, Макрон билан «жуда яхши» телефон мулоқот ўтказган.

«Биз хавфсизлик ва савдо каби турли масалаларни муҳокама қилдик», - дея қайд этиб ўтди Трамп.

Қўшма Штатлар президентининг қўшимча қилишича, бугун унда яна кўплаб қўнғироқлар ва муҳокамалар режалаштирилган. Хусусан, у Apple бош директори Тим Кук билан бирга кечки овқатда бўлади. У, Трампнинг сўзларига кўра, «АҚШда катта миқдорда пулни инвестиция қилмоқда».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Путинга мактуб юборгани маълум бўлганди. 

Мавзуга оид