Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тунги клубдаги пичоқбозликнинг янги тафсилотлари пайдо бўлди (видео)
9 августга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган «Аурум 898» тунги клубида рўй берган, эркин кураш бўйича профессионал спортчи Жамшид Кенжаев ва клуб қўриқчилари ўртасида келиб чиққан пичоқбозлик видеоси тарқалди. Спортчининг ўлими билан якунланган ҳодиса бинодаги кузатув камералари орқали ёзиб олинган.
Видеода кўриш мумкинки, бинога кириш эшиги олдида зиддият юзага келгач, Жамшид Кенжаев қўриқчилардан бирига совуқ қурол билан ташланган. У икки қўриқчини жароҳатлаган, аммо бошқа қўриқчилар ундан пичоқни тортиб олиб, уни ўласи қилиб калтаклашган, спортчига пичоқ билан 10дан ортиқ зарба берилган. Кенжаев олинган оғир жароҳатлар оқибатида шифохонада жон берган. Айни вақтда икки қўриқчи, И.Ш ва М.А ҳам шифохонага ётқизилган.
Тошкент шаҳри ИИББ ахборотига кўра, жанжалда иштирок этган қўриқчиларнинг 3 нафари - 29 ёшли Қ.Ш, 24 ёшли С ва 26 ёшли Ж қўлга олинган.
Прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») аломатлари билан иш қўзғатилган, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Иш юзасидан тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратурасининг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.
Айни вақтда Юнусободдаги тунги клуб вақтинчаликка ёпиб қўйилган.
Мавзуга оид
20:32 / 03.01.2026
Юнусободда маст ҳолатда ўзганинг машинасига шикаст етказган шахс ушланди
00:25 / 29.12.2025
29 декабр куни Юнусободдаги айрим маҳаллаларда электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади
13:19 / 16.12.2025
Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги бунёдкорлик ишлари билан танишади
13:00 / 03.12.2025