Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “2018-2019 йилларда Наманган вилоятининг Норин туманини ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан республика ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларни уйма-уй айланиб чиқиш, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюриш орқали Наманган вилоятининг Норин туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар комплекс ўрганиб чиқилгани, шунингдек, Президентнинг 2018 йил 2-3 май кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларнинг ижроси;

Наманган вилоятининг Норин туманида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини комплекс ўрганиш якунлари бўйича маҳалла, туман ва вилоят даражасида ҳал этишни талаб этадиган тизимли муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган минтақавий “Йўл харита”лари ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилиниши мумкин.

2018-2019 йилларда Наманган вилоятининг Норин туманида кафолатли иш ўринлари ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли манзилли рўйхати тасдиқланиши мумкин.

Наманган вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан ҳамкорликда тасдиқланган манзилли рўйхат параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминлайди ва бу борада инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмларига эришиш ва янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутади;
муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий зарур чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда, лойиҳалар бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига Наманган вилояти ҳокимлиги ва хизмат кўрсатувчи банклари билан келишган ҳолда, лойиҳанинг қийматини ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатига, заруратга кўра, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

“Ўзбалиқсаноат” Ассоциацияси Наманган вилоят ҳокимлиги билан биргаликда ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва хўжалик бирлашмалари Норин дарёси бўйида умумий 60 гектар ер майдонда 2018-2019 йилларда балиқчилик фермер хўжаликлари ташкил этиш бўйича лойиҳаларини ташкил этади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда:

“Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинида 2,2 минг м2да жойлашган бино ва иншоотлардан фойдаланган ҳолда “Ёшлар меҳнат гузари” мажмуаси ва “Ёш тадбиркорлар” коворкинг-марказини ташкил этиш;