Concept Bureau брендинг агентлиги асосчиси Жасмин Бина истеъмолчиларни жалб этадиган позициялаштиришнинг қоидаларини тасвирлаб берди.
«Худди шундай, бироқ яхшироқ» ғоясини қўлламаслик
Бренднинг вазифаси – истеъмолчиларга бошқа компаниялар бажармаётган нарсани амалга ошираётганини етказиш.
Агар бозорда икки йирик рақобатчи бўлса, улардан бири «худди шундай, бироқ яхшироқ» стратегиясидан фойдаланишни бошлаши мумкин.
Масалан, электрон ҳужжатларни сақлаш сервиси Box ўзини Dropbox’нинг “яхшиланган” шакли дея тақдим этишлари мумкин. Бинанинг фикрига кўра, бу харидорларни жалб этмайди: улар “яхшироқ” сервисни эмас, “бошқаси”ни излайдилар.

Аудиторияни топиш ва диққатни унга қаратиш
Юқори рақобатда бозордаги улушни ошириш учун компаниялар ё реклама харажатларини оширадилар ёки муайян бир йўналишга ихтисослашадилар.
Масалан, турар-жой ижараси сервиси Airbnb атрофдагилар билан дўстона муносабат муҳим бўлган шахсий иш бўйича саёҳат қиладиган истеъмолчиларга диққатини қаратди. Унинг рақобатчиси Home Away эса ишонч, қулайлик, компаниянинг обрўси, кенг танлов ва яна бир неча омилларга бефарқ бўлмаганларни ўз аудиториясига айлантирди.
Жасмин Бинанинг сўзларига кўра, Airbnb тор аудиторияга эътибор қаратди, шунинг учун фойдаланувчилар кўпроқ уни танлайдилар.

Маҳсулотни тасвирлаш эмас, воқеани ҳикоя қилиш
Товарда турли технологик сифатларнинг мавжудлиги истеъмолчилар уни сотиб олишига кафолат бермайди. Бунинг учун компания истеъмолчилар билан сторителлинг (воқеани ҳикоя қилиш) ёрдамида ҳиссий алоқа ўрнатиши лозим.
Масалан, TurboTax солиқларни ҳисоблаш ва қоплаш сервисини олайлик: у ўз реклама ролигида хизматларни тасвирламайди, сервис ишини намойиш қилиш учун бузилган тўй воқеасини ҳикоя қилади.











