12 август куни соат 13:00да Мирзо Улуғбек тумани Феруза кўчасида иккита «Ласетти» русумли автомобилларнинг тўқнашуви содир бўлди, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ ахборот хизмати.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Қайд этилишича, машиналар бошқарувида 35 ёшли А.Тоҳир ва 23 ёшли С.Алишер бўлган. Ҳар иккови тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. 

Ушбу йўл транспорт ҳодисасига ҳайдовчилардан бирининг қайрилиб олишда қарама-қарши томондан ҳаракатланаётган автомобилга йўл бермаслиги сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Фото: ИИББ ахборот хизмати
Фото: ИИББ ахборот хизмати
Фото: ИИББ ахборот хизмати