Иқтисодиёт | 15:40 / 14.08.2018
23899
2 дақиқада ўқилади

Халқ таълими вазири ўринбосари турк лираси билан боғлиқ вазият бошқа валюталар билан ҳам содир бўлишидан огоҳлантирди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Отабек Назиров фейсбукдаги саҳифасида Туркия лирасининг кескин қадрсизланишига муносабат билдириб ўтди.

«​​Туркия лираси билан юз бераётган нарсалар исталган валюта билан содир бўлиши мумкин.

Биз эҳтиёткор бўлишимиз ҳамда имкон қадар чет эл валютасидаги қарзлар, шу жумладан, суверен ташқи қарзларнинг кўпайишидан тийилишимиз керак», деган вазир ўринбосари.

1 август куни АҚШ молия вазирлиги Туркия адлия вазири Абдулҳамит Гул ва ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлуга нисбатан санкция жорий этди. Бу 2016 йил июнидаги воқеалардан кейин қўлга олинган америкалик дипломатлар ҳамда пастор Эндрю Брансонни қўйиб юбориш ҳақидаги талаб бажарилмаганига жавобан амалга оширилди.

Шундан сўнг, АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия пўлати ва алюминийсига божларни икки баробарга ошириш ҳақидаги қарор қабул қилди. Натижада лира курси қулай бошлади.

Охирги маълумотларга кўра, йил бошидан буён турк лираси ўз қийматининг 27 фоизини йўқотди. 13 август куни 1 АҚШ доллари 7,1 турк лирасига сотилган. Ҳолбуки, 2 йил муқаддам 1 АҚШ доллари 2,95 лирага тенг эди.

Мавзуга оид