Tesla компанияси асосчиси Илон Маск ўзининг расмий блогида Tesla акциялари сотилиши бўйича Саудия Арабистони билан музокара олиб бораётгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.
«Мен Саудия жамғармаси ҳамда бир нечта бошқа инвесторлар билан музокара олиб бормоқдаман, Tesla кенг инвесторлар базасига эга бўлишини ҳар доим хоҳлаганман», — деб ёзди Маск.
Маск шунингдек, мустақил қўмитага батафсил таклифни тақдим этгунга қадар барча музокараларни якунига етказишни зарур деб ҳисоблашини таъкидлади.
Аввалроқ Bloomberg Саудия Арабистонининг суверен жамғармаси Tesla акцияларини сотиб олиш бўйича компания раҳбарияти билан музокара олиб бораётганини хабар қилганди.
Илон Маск Саудия Арабистони билан Tesla акцияларини сотиш бўйича музокара ўтказаётганини тасдиқлади
02:11 / 14.08.20184 5091 мин
















