Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лиранинг қулаши. Туркия махсус режа ишлаб чиқди
Фото: Haberturk
Туркия молия ва ғазначилик вазири Берат Олбайракнинг айтишича, миллий валютанинг кескин пасайиши фонида молия бозорини барқарорлаштириш учун валюта тартибини таъминлаш ниятида. Бу ҳақда Анадолу хабар бермоқда.
«13 августдан бошлаб, ҳукумат банк тузилмалари билан биргаликда реал секторни қўллаб-қувватлаш имконини берувчи режани амалга ошира бошлади, унда миллий валюта курсининг тебранишлари таъсири жуда сезилмоқда. Биз учун валюта тартибини таъминлаш муҳим, Молия вазирлиги бюджетдан ташқари харажатлар масаласида ён босмайди. Бу борада барча тузилмалар ва банкларга аниқ маълумот берилди», - дея вазирнинг сўзларини келтиради агентлик.
Олбайракнинг сўзларига кўра, «банкларда сақланаётган валюта турк лирасига ўтказилмайди». «Бозорларда ажиотаж яратиш учун бу ҳақда миш-мишларни тарқатаётган ҳар бир киши қонун олдида жавоб беради», - дея қўшимча қилиб ўтди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияни валюта инқирози қамраб олгани, лира рекорд даражагача қулагани хабар берилганди.
Йил бошидан буён турк лираси ўз қийматининг 27 фоизини йўқотди. Кеча 1 АҚШ доллари 7,1 турк лирасига сотилган.
Мавзуга оид
20:07 / 25.01.2026
Андижонда қарийб 19 минг долларни нонлар орасига яшириб олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди
07:30 / 08.01.2026
Европа валюталари харитаси: энг қиммат валюта қайси?
21:30 / 29.12.2025
2025 йил ўзбек сўми учун қандай ўтди?
19:17 / 07.12.2025