Ўзбекистон | 01:06 / 14.08.2018
108935
2 дақиқада ўқилади

Тунги клублар ёпилмоқдами?

Маълумки, Бош вазир А.Арипов раислигида 11 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида аҳоли тинчлигини таъминлаш мақсадида алькогол маҳсулотлари савдоси тунги соат 21:00 гача, умумий овқатланиш шохобчаларида 22:00 гача сотилиши масаласи кўриб чиқилган.

Ижтимоий тармоқларда йиғилишда кўнгилочар масканларнинг тунги соат 23:00 гача ишлаши масаласи ҳам кўрилгани муҳокама бўлмоқда.

Интернет тармоғида айрим манбалар пойтахт Тошкентдаги барча тунги клублар ёппасига ёпилаётгани ҳақида хабарлар тарқатмоқда.

Kun.uz манбасининг билдиришича, хусусан, пойтахтимиз Тошкентда умумий овқатланиш масканлари ва кўнгилочар масканлар тунги соат 23:00 гача ўз ишини якунлаши борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 

Бунда тунги клубларни ёппасига ёпиш ҳақида бирор буйруқ ёки кўрсатма берилмаган, шунчаки тундан тонггача ишлашга ўрганган муассасалар ушбу тушунтириш ишларидан тўғри хулоса чиқариб, ўз ишларини соат 23:00 да якунлашмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, мазкур вазиятни тартибга солиш борасида Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳам ишлаб чиқилмоқда ва у яқин кунлар ичида қабул қилиниши мумкин.

Мавзуга оид