Ўзбекистон республикадан Россияга кўчиб келган фуқароларнинг сони бўйича иккинчи ўринни эгаллади, дея хабар беради РИА Новости.

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг миграция бошқармаси ахборот-таҳлил бўлими бош мутахассиси Александр Пережиннинг таъкидлашича, айни пайтда Россияда 10 миллиондан ортиқ хорижлик фуқаролар бор.

Илк учликка Украина, Ўзбекистон (тахминан 20%) ва Тожикистон (11,3%) фуқаролари киради. Россиядаги хорижликларнинг умумий сонидан МДҲ мамлакатларидан келганларнинг улуши 85 фоизни ташкил қилади, хитойликлар улуши - деярли 3 фоиз. Европа иттифоқи мамлакатлари ҳиссасига 4,6 фоиз тўғри келади.

Бугунги кунда Россия - ўзбекистонликлар учун энг катта меҳнат бозори. Россия Ички ишлар вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, 2017 йилда Ўзбекистоннинг 3,1 миллиондан ортиқ фуқароси миграцион рўйхатга қўйилди.