Давлат департаменти Эрон билан ҳамкорлик учун санкциялар жорий этилишини эслатди
АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Брайн Хукнинг Давлат департаментида бўлиб ўтган брифингда маълум қилишича, Қўшма Штатлар расмийлари Эрон томони билан савдо алоқаларини давом эттирадиган мамлакатларга нисбатан санкциялар жорий қилишга тайёр. Махсус вакилнинг сўзлари РИА «Новости» томонидан келтирилган.
Унинг сўзларига кўра, АҚШда Эроннинг савдо фаоллиги шу йилнинг ноябрь ойига келиб «нолга тушиши»ни кутишмоқда.
«Умид қиламизки, бизнинг ҳамкорларимиз санкциялар режимига риоя қиладилар, ҳамда, менинг фикримча, АҚШ акс ҳолда иккинчи даражали санкцияларни қўллашга тайёрлигини эслатиш шарт эмас», - дея айтиб ўтди Хук АҚШ ҳукумати Эрон ва Хитой ўртасидаги савдо ҳамкорлигини қандай чекламоқчи экани ҳақидаги саволга жавоб қайтариб.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШни огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
19:45 / 22.11.2024
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси жосусликда гумонланиб қўлга олинди
13:52 / 22.11.2024