Фан-техника | 15:05 / 17.08.2018
11787
5 дақиқада ўқилади
Реклама

MEDIAPARK.UZ: онлайн маиший техника харид қилишнинг топ 5 сабаблари

Катта шаҳар ритмида керакли маиший техника харид қилиш учун вақт йўқми?

Ўзбекистон бўйича етказиб бериш, мутахассислар маслаҳати ва бошқа каби муҳим сабаблари, MEDIAPARK.UZ Интернет-дўконидан маҳсулот буюртма бериш кераклиги, қуйидаги мақолада кўрсатилган.

Фото: MEDIAPARK

2 йил муқаддам MEDIAPARK жамоаси мутахассислари интернет-дўконни ишлаб чиқмоқни бошладилар. Ушбу соҳани ўрганиб чиқиб, ходимлар харидорлар учун кенг ассортиментли платформани ишга туширдилар. Интерфейс содда ва тушунарли бўлганлиги сабабли интернет-дўкондан маҳсулот буюртма бериш жуда кам вақт талаб қилади.

1-сабаб: маиший техникани мамлакатнинг барча вилоятларига  етказиб бериш  имкони

Яқинда БТС Эхпресс Cарго Сервис билан ҳамкорлик ўрнатилди. Энди MEDIAPARK.UZ платформасида онлайн харид қилинганда буюртма тасдиқлангандан сўнг, қисқа муддатда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларига маиший техника ва электроника етказиб  берилади.

2-сабаб: расмий вакиллар билан ҳамкорлик қилиш ва сифат кафолати

MEDIAPARK.UZ Samsung, LG, Polaris, Midea, Gree, Xiaomi, Philips, Sony, Panasonic, Artel, Avalon ва бошқа машҳур дунё брендлари билан яқин ҳамкорлик қиладиган маиший техника ва электроника интернет-дўконидир. Энг муҳими – харидор маҳсулот сифати учун ташвишланмаслиги мумкин. MEDIAPARK.UZ интернет-дўкондан буюртма қилинган маҳсулот учун 100% кафолат беради. Харид қилингандан кейин ҳам мутахассисдан маслаҳат олиш имконияти мавжуд.

3-сабаб: маҳсулот ассортименти ва харидорлар учун бонуслар

MEDIAPARK.UZ интернет-дўконида 5000 дан зиёд энг керакли маиший техника ва электроникалар йиғилган: барчаси сизнинг ҳаётингизни янада яхшилаш ва қулайлаштириш учундир. Шунингдек, бу ерда техникаларнинг ноёб моделлари қулай нархларда тақдим этилган. Керакли маҳсулотни топиш учун унинг номини қидирув сатрида ёзиш ёки тегишли тоифага киришнинг ўзи кифоя. Ҳар бир модель саҳифасида техник хусусиятлари батафсил таърифланганлиги сабабли маҳсулотнинг асосий афзалликларини билиш имконини беради.

Сайтда мунтазам равишда харидор қимматли совринни қўлга киритиши ёки товарларга чегирма олиши учун фойдали акциялар ва танловлар ўтказиб турилади.

4-сабаб: профессионал маслаҳат ва алоқа маркази

Онлайн буюртма берилганидан сўнг менежер ушбу буюртмани тасдиқлаш мақсадида белгиланган телефон рақамига дарҳол мурожаат қилади. Бундан ташқари, у харидор билан товарни ишлатишнинг барча тафсилотларини, ушбу модель учун чегирма  ёки махсус таклиф бор ёки йўқлигини муҳокама қилади. Интернет-дўкон мутахассиси харид қилинган маҳсулотни хонадон эшигигача етказиб беради. Сўнгра у ушбу маҳсулотни очиб кўриб, унинг иш ҳолатини текширади  ҳамда фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш қоидаларини тушунтиради. Тўлов фақатгина харидор маҳсулотнинг хизматга яроқлилигидан қониққанидан сўнг амалга оширилади. Агар харидорда қўшимча саволлар бўлса, у онлайн-дўкон вакиллари билан алоқа марказининг +998 71 203-77-07 рақамига қўнғироқ қилиб  мурожаат қилиши мумкин. Алоқа марказининг иш вақти душанбадан шанбагача, соат 9:00 дан 18:00 гача.

5-сабаб: қулай тўлов усули

Онлайн-хариднинг тўловини бир нечта усулда амалга ошириш мумкин:

  • Нақд пул билан;
  • UZCARD пластик картаси билан;
  • Click ва  Payme тўлов хизматлари билан;

Шунингдек, тўлов учун корпоратив пластик карталар ҳам қабул қилинади.

Агар керак бўлса, комбинацияланган усулда ҳам буюртманинг тўловини амалга ошириш мумкин. Ҳозирги кунда мижозлар қулайлиги учун барча тўлов тизимлари билан шартномалар тузиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Фото: MEDIAPARK

Бугунги  кунда мамлакат ҳукумати электрон тижоратни қўллаб-қувватламоқда, шунингдек онлайн-дўкон ва онлайн сотиш учун барча шарт-шароитларни яратмоқда. Бугунги кунга  келиб мижозлар оқими кўпайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари» тўғрисидаги фармони доирасида MEDIAPARK.UZ интернет-дўконнинг жамоаси платформа ва хизматни такомиллаштириш устида иш олиб бормоқда ва маҳсулот турини кенг кўламда кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Сиз ҳам MEDIAPARK.UZ да буюртма қилдингизми?

Интернет-дўконига ўтиш ҳаволаси: http://mediapark.uz/

«Facebook»даги расмий саҳифа: www.facebook.com/mediapark.onlineshop

Ягона алоқа маркази: +998 71 203-77-07

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид