Жаҳон | 08:29 / 18.08.2018
10197
1 дақиқада ўқилади

Каталония етакчиси «Испания давлатига ҳужум қилиш» ҳақида ваъда берди

Фото: ACN

Каталония раҳбари Ким Торранинг маълум қилишича, минтақа ҳукумати «ноҳақ испан давлати»га қарши курашмоқчи. Бу ҳақда El Mundo хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, каталонлар ҳукумати Каталонияни республика қилиш учун «испан давлатига ҳужум қилишни» режалаштирмоқда.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Каталония ўзига «фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларни» қайтариш ниятида. 

Торранинг қўшимча қилишича, мустақил Каталониянинг тарафдорлари «эркинликка эришмагунча» тўхтамайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид