Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Кофи Аннаннинг ўзи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти эди». Антониу Гутерреш баёнот берди
Фото: REUTERS
БМТ бош котиби Антониу Гутерреш ташкилот собиқ бош котиби Кофи Аннаннинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Унинг баёноти БМТ сайтида эълон қилинган.
Гутеррешнинг сўзларига кўра, Аннаннинг вафоти ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилиб олган.
«Кўп жиҳатдан Кофи Аннаннинг ўзи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти эди», - дея маълум қилди Гутерреш.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ бош Котиби Кофи Аннан 80 ёшида вафот этгани хабар берилганди.
Кофи Аннан 1997-2006 йилларда БМТнинг еттинчи бош котиби бўлган, 2001 йилда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги саъй-ҳаракатлари учун Нобель мукофоти билан тақдирланган.
Мавзуга оид
08:31
БМТ Бош ассамблеяси Украинада тинчлик ҳақида резолюция қабул қилди
10:09 / 24.02.2026
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
10:35 / 20.02.2026
БМТ Ғазо секторида этник тозалаш аломатлари борлигини билдирди
23:05 / 19.02.2026