Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Москва ва Берлинни бир-бирига яқинлаштирди - ОАВ
АҚШ президенти Дональд Трампнинг ҳаракатлари Россия ва Германия ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланишига олиб келди. Бу ҳақда Handelsblatt хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, АҚШнинг Эрон билан ядровий битимдан чиқиши Россия ва Германия ўртасидаги «мантиқий» яқинлашишга олиб келди.
Таъкидланишича, Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Ангела Меркелнинг режалаштирилаётган ўзаро учрашуви жаҳондаги вазиятни нормаллаштиришда биринчи қадам бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, мутахассисларнинг фикрича, Путин ва Меркель Трампнинг кутилмаган ҳаракатларидан келиб чиққан ҳолда бир қатор масалаларда келишувга эришишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Обаманинг махфий директивасини бекор қилганди.
Мавзуга оид
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026