Экотуризм: I “Яшил шаҳар” экофестивали ўтказилди
Жорий йилнинг 18-19 август кунлари Фарғона вилоятининг Риштон туманида “Green city - Яшил шаҳар” экофестивали бўлиб ўтди. Туман ҳокимлик вакиллари бу ҳақида Kun.uz'га хабар беришди.
Экофестивалда от, туя, туяқуш, курка, ғоз, ўрдак, балиқ, қуён, манзарали гуллар ҳамда сайроқи ва кўркам қушлар, шунингдек аквариум балиқларини боқиб кўпайтириш билан шуғулланиб келаётган яшил табиат ихлосмандлари иштирок этмоқда.
“Фестиваль икки кун давом этади. Ушбу экофестиваль доирасида ноёб жониворлар, турли хил қушлар ва гуллардан иборат ярмарка ташкил этилди. Риштон туманининг туристик салоҳиятини кучайтириш, ички ва ва экотуризмни ривожлантириш ассосий вазифаларимиздан биридир”, - дейди туман ҳокимининг ўринбосари Абдусалом Сиддиқов.
Бундан ташқари, экофестиваль доирасида туман маданият бўлими томонидан маданий-кўнгилочар табдирлар, эл ардоғидаги хонандалар томонидан миллий куй-қўшиқлар ва рақслар дастури тақдим этилди.
Мавзуга оид
11:27 / 20.08.2024
Риштонда Хитой тажрибаси асосида чинни буюмлар ишлаб чиқариш ривожлантирилади
21:16 / 06.04.2023
Барча туман ва шаҳарларда ҳаво ифлосланишини кузатувчи станциялар ўрнатилади
07:09 / 25.06.2022
Фарғонада Қирғизистонга ноқонуний олиб ўтувчи ерости йўли аниқланди
08:09 / 08.12.2021