Жаҳон | 07:44 / 20.08.2018
13191
2 дақиқада ўқилади

Эрон Руҳоний ва Трампнинг учрашуви нега юз бермаслигини маълум қилди

Фото: CNN

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг маълум қилишича, мамлакат президенти Ҳасан Руҳонийнинг Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трамп учрашуви АҚШ ядровий битимдан чиққани туфайли ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Бу ҳақда вазир CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Зарифнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар дастуридан чиқиб, илгари эришилган «улкан муваффақият»ни ер билан битта қилди.

«[Битим] биз учун лакмус қоғози эди. У биз АҚШга ишонишимиз мумкин ёки йўқлигини англатиб турарди», - дея таъкидлаб ўтди вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Эрон билан ҳамкорлик учун санкциялар жорий этилишини эслатганди

АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Брайн Хукнинг Давлат департаментида бўлиб ўтган брифингда маълум қилишича, Қўшма Штатлар расмийлари Эрон томони билан савдо алоқаларини давом эттирадиган мамлакатларга нисбатан санкциялар жорий қилишга тайёр.

 

Мавзуга оид