Жамият | 16:57 / 20.08.2018
8216
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Қурбон ҳайити куни жамоат транспорти ҳаракати соат 5:00дан бошланади

Тошкентда Қурбон ҳайити куни жамоат транспорти ҳаракатланиши соат 5:00дн бошланади. Бу ҳақда Toshshahartransxizmat” AЖ Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига маълум қилган.

“Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳрида 21 август куни транспорт йўналишларига ҳаракат таркибининг ишга чиқарилиши тонгги соат 5:00дан бошланади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилда Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози 21 августда ўқилиши хабар берилганди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги фармонига кўра, Қурбон ҳайитининг биринчи уч куни, яъни, 21-23 август кунлари байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланган.

21–23 август кунлари 5 кун ишлайдиганлар учун, 21-22 август кунлари 6 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни бўлади.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид