Тугмали телефонларга бўлган қизиқиш кескин ошди
Интернетга уланмайдиган тугмали телефонлар сотуви 2017 йилда беш фоизга ўсди. Эски моделларга қизиқишнинг ортиши узоқ йиллар давомида биринчи бор кузатилмоқда, дея хабар беради Sky News.
Шу билан бирга, смартфонлар савдоси кутилмаганда икки фоиз даражасида пасайди, дея таъкидлайди нашр. Телефонни харид қилишдаги устуворликнинг ўзгаришига ижтимоий тармоқларга кечаю-кундуз киришдан чарчаш сабаб бўлган бўлиши мумкин. Фойдаланувчилар Instagram ёки Facebook’даги янгиланишларни текширишдан ўзларини тийиб, интернетга кирмайдиган моделларни сотиб олишмоқда.
Fox News маълумотларига кўра, ўртача фойдаланувчи ҳар 12 дақиқада смартфондаги янгиликларни текширади. Ofcom тадқиқотининг баҳолашича, британияликларнинг 78 фоизи ўз ҳаётини телефонсиз тасаввур қила олмайди. Одатда ёши катта авлод кунига икки соат-у 28 дақиқа онлайн бўлади, 18-24 ёшдагилар ўртасида эса интернетда ўтириш вақти уч соат-у 14 дақиқани ташкил этади.
Мавзуга оид
17:34 / 18.11.2024
Хитой Ой тупроғидан ясалган ғиштлар ёрдамида у ерда база қурмоқчи
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
15:46 / 14.11.2024