Жаҳон | 09:52 / 21.08.2018
11021
2 дақиқада ўқилади

АҚШ эронлик икки жосус ушлангани ҳақида маълум қилди

Фото: Reuters

АҚШ Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, Эроннинг икки фуқароси жосусликда айбланган. Улар АҚШ ҳудудида бўлиб, Теҳрон фойдасига жосуслик қилган. Бу ҳақда маҳкама сайтида хабар берилган.

Мавжуд маълумотларга қараганда, гап 38 ёшли Аҳмадризо Муҳаммадий-Дўстдорий ва 59 ёшли Мажид Горбаний ҳақида кетмоқда. Тахминларга кўра, улар АҚШ ҳудудидаги яҳудий ва Исроил объектларини кузатиб боришган. Бундан ташқари, қўлга олинган шахслар Эрон ҳудудида террористик деб топилган Эрон халқи мужоҳидлари ташкилотининг аъзолари ҳақида маълумотларни тўплашда гумон қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Руҳоний ва Трампнинг учрашуви нега юз бермаслигини маълум қилганди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг маълум қилишича, мамлакат президенти Ҳасан Руҳонийнинг Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трамп учрашуви АҚШ ядровий битимдан чиққани туфайли ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. 

Зарифнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар дастуридан чиқиб, илгари эришилган «улкан муваффақият»ни ер билан битта қилди.

 

Мавзуга оид