Жаҳон | 16:24 / 21.08.2018
6407
1 дақиқада ўқилади

Арманистон собиқ мудофаа вазири халқаро қидирувга берилди

Фото: Reuters

Арманистон собиқ мудофаа вазири Микаел Арутюнян халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда Арманистон полицияси бошлиғи Валерий Осипян маълум қилди, дея хабар беради «Sputnik Армения».

Аниқлик киритилишича, Арутюнян Интерпол линияси томонидан қидирувга берилмаган. Собиқ вазир Россияда эканлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ бераркан, Осипян куч тузилмалари ходимлари собиқ вазирнинг қаердалигини «матбуотдан кўпроқ» билмасликлари ҳақида маълум қилди.

Арутюнянни 2008 йил март ойида конституцион тузумни ағдаришда айблашмоқда. Ўшанда президентлик сайловларидан сўнг одамлар Ереван кўчаларига чиқишган. Уларга қарши ҳарбий қуроллар ишлатилган, 10 киши ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев Путинга КХШТ бош котиби Юрий Хачатуров бўйича таклиф билан чиққанди. 

Мавзуга оид