17:16 / 21.08.2018
114802

Видео: Ислом Каримов Ислом дини ҳақида

Ислом Каримов Фонди Қурбон Ҳайити муносабати билан махсус видео эълон қилди. Унда Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг Ислом дини ҳақидаги сўзлари бир видеороликда тасвирланган.

“Менга Ўзбекистонда нима учун маданият қадимий, деб савол берса шундай дердим: Авваламбор динимиз туфайли. Ислом дини бўлмаса агар, бизлар ҳеч қанақа бундай маданиятга эга бўлмасдик.

Халқ қачон халқ? Унинг маънавияти бўлса, қадрияти бўлса, муқаддас дини бўлса, ўзига хос ва ўзига мос, минг йиллар давомида шаклланган тафаккур ҳамда эътиқоди бўлса, онги, иймони бўлса. Бу бўлмаса агар, ҳеч нарса бўлмайди”, - дейилади видеода.

 

Top