Индонезияда Осиё ўйинларининг тўртинчи куни доирасидаги баҳслар давом этмоқда.

Теннис бўйича мусобақаларда Жўрабек Каримов мусобақада иккинчи рақам остида сараланган ҳиндистонлик Рамантан Рамкумар билан куч синашди. Ҳамюртимиз рақибини 3:6, 6:4, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди.


Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида ўзбекистонлик Денис Истомин сараланган. У хитойлик ракетка устаси билан куч синашади.















