Оксана Чусовитина орзуси нима эканини маълум қилди
Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритган 43 ёшли Оксана Чусовитина Kun.uz мухбирига қисқача интервью берди.
“Биласизми, бугун кумуш медални ютдим. Бироқ, у менга худди олтин медалдек, сабаби жуда асабий тайёргарлик бўлганди. Шунинг учун бу медаль жуда қийинчилик билан келди. Аммо, мен ҳаммаси яхши тугаганидан хурсандман. Мени қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларга катта раҳмат.
Мен гимнастикани жуда яхши кўраман. Шунинг учун бу борада ҳеч қандай спорт сирларим йўқ. Шунчаки ўз ишимни яхши кўраман. 7та Олимпия ўйинларида қатнашганман, бироқ Ўзбекистон учун медаль олмаганман. Менинг орзум - Олимпиада ўйинларида Ўзбекистонга медаль тақдим этиш. Шу нарса доимо кўнглимда бўлиб келган. Агарда саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтсам, Токиодаги Олимпиадага ҳам бориш ниятидаман.
Мустақиллик байрами яқинлашмоқда. Барчага соғлик, тинчлик, президентимизга ислоҳотларни амалга оширишда куч-қувват тилайман”, - дейди Оксана Чусовитина.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 43 ёшли Оксана Чусовитина Осиё ўйинлари совриндорига айлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:50 / 10.06.2024
Чусовитина 53 ёшида 2028 йилги Олимпиадада қатнашиш истагини билдирди
17:46 / 23.05.2024
Оксана Чусовитина жароҳати сабаб Париж олимпиадасида қатнаша олмайди
22:15 / 09.03.2024
Гимнастикачи Чусовитина тўққизинчи Олимпиадага йўлланма олиш имкониятидан деярли маҳрум бўлди
18:46 / 05.03.2024