Индонезияда Осиё ўйинларининг бешинчи куни доирасидаги мусобақалар давом этмоқда. Ўзбекистон терма жамоасига навбатдаги кумуш медаль тақдим этилди.

Спорт гимнастикасининг таяниб сакраш бўйича баҳсларида Оксана Чусовитина кумуш медални қўлга киритди.

Фото: Анвар Илёсов

Шу тариқа, уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Осиё ўйинлари ғолибаси, 7та ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган ягона гимнастикачи, 43 ёшли Оксана Чусовитина навбатдаги медаль соҳибасига айланди.

Фото: Анвар Илёсов
Фото: Анвар Илёсов

Шунингдек, Муаттар Набиева оғир атлетика бўйича ўз иштирокини бошлади.

Пенчак силат бўйича баҳсларда иштирок этган уч нафар спортчимиз илк жангларидаёқ имкониятни бой беришди ва мусобақадаги иштирокларини якунлашди.