22 август куни Индонезияда XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом эттирилди. Баҳсларнинг тўртинчи кунида Ўзбекистон номидан 10 спорт тури бўйича атлетлар мусобақаларда қатнашишди.
Сузиш
100 метрга баттерфляй усулида сузган Артём Козлюк ўз гуруҳида тўртинчи натижани қайд этди ва кейинги босқичга ўта олмади. Владислав Мустафин 100 метрга брас усулида сузиш бўйича финалда иштирок этди. 100 метрга брас усулида сузган Юлдуз Қўчқарова ўз гуруҳида учинчи бўлиб маррага етиб келди.
100 метрга брасс усулида финалда чиқиш қилган Владислав Мустафин олтинчи, ҳудди шу йўналишнинг аёллар ўртасидаги баҳсларида финалда иштирок этган Юлдуз Қўчқарова саккизинчи ўринни эгаллади.
Қиличбозлик

Ҳамюртларимиз аввалига Индонезия жамоасини 45:35 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олишди. Бироқ, 45:38 ҳисобида Япония терма жамоасига ютқазиб қўйишди.
Теннис

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Жўрабек Каримов мусобақада иккинчи рақам остида сараланган ҳиндистонлик Рамантан Рамкумарни 3:6, 6:4, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди. Денис Истомин эса хитойлик Жанг Жиженгни 6:4, 6:3 ҳисобларида мағлуб этди ва чорак финалга чиқди.
Академик эшкак эшиш
Шаҳбоз Холмурзаев 7:50.21 натижа билан саралашда энг яхши натижа кўрсатди ва финалга йўл олди. Баҳсларда иштирок этган тўртлигимиз маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва тўғридан-тўғри финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Таэквондо
Сардор Тоиров ярим финал чиптаси учун кечган жангда эронлик Мирҳашем Ҳусайнга 9:29 ҳисобида ютқазиб қўйди.























