Жаҳон | 01:53 / 24.08.2018
4414
1 дақиқада ўқилади

Procter & Gamble WTF ва LOL товар белгиларига ариза берди

Фото: pixabay.com

Procter & Gamble АҚШда тўрт савдо белгиси учун ариза берди: LOL, WTF, NBD ва FML.

Маълумотларга кўра, бу белгилар суюқ совун, идиш ювиш ва тозалаш воситалари, шунингдек ҳаво спрейи учун қўлланилади. 

2018 йилнинг мартидан буён P&G директорлар кенгаши таркибига кирувчи сармоядор Нельсон Пелц 2017 йилда ёшларнинг брендларга нисбатан муносабати ҳақида сўзлаган эди. 

"Уларга универсал номлар тўғри келмайди. Улар руҳан боғланиш мумкин бўлган кичик, маҳаллий брендлардан фойдаланишни исташади", - деганди у.

P&G  вазиятга расмий изоҳ бермаган. Ad Age маълумотларига кўра, АҚШ товар белгилари регулятори компаниядан изоҳ сўраган ва 2019 йилнинг январигача жавобни кутади. 

Мавзуга оид