Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Makan.uz хабар берди.
Маълум қилинишича, Бахитбек Тлеумуратович Ельманов 2018 йил 24 август куни Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясига бошлиқ этиб тайинланди.
У бунга қадар «Нукус-ФМ» радиосининг бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

















