Ички ишлар вазирининг янги ўринбосари тайинланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори билан Хатамов Рустам Абдуғаниевич Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – кадрлар бош бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ҳамда ҳудудий тизимларида янги лавозим тайинловлари амалга оширилгани хабар қилинганди.














