Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ёш академиклар” клуби ва “Академик шогирди” фахрий нишони низомларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июлдаги 559-сон қарори ижросини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Давлат тест маркази иштирокида ёшларни илм-фан соҳасига кенг жалб қилишга йўналтирилган яхлит тизимни шакллантириш мақсадида Фанлар академияси таркибида “Ёш академиклар” клуби ташкил этилиши мумкин.

“Академик шогирди” фахрий нишони Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми томонидан умумий ўрта мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлар ўқувчилари ҳамда Олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабаларидан ташкил топган “Ёш академиклар” клуби аъзолари орасидан ўқув семинарлари даврида меҳнатсеварлиги, илм соҳасидаги фаоллиги, эришган ютуқлари, иқтидори, илмий салоҳияти билан алоҳида ажралиб турган, илмий-тадқиқот олиб боришга иштиёқи баланд ёшларни муносиб тақдирлаш мақсадида топширилади.

Мазкур қарорнинг бажарилишида:

- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (Б.Юлдашев) – «Ёш академиклар» клуби фаолиятини ташкил этсин, бунда Республикада академиклар ва бошқа етакчи олимларнинг раҳбарлигида иқтидорли ёшларни илмий билимларни чуқур ўрганиш ва илмий тадқиқотлар билан шуғулланишга кўмаклашиш ва мақсадли жалб этиш чораларини кўради;

- Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов) – умумий ўрта мактаб ва академик лицейларидаги иқтидорли ўқувчиларни саралаш, уларни илмий фаолиятга мақсадли жалб этиш учун ҳар бир туман (шаҳар)да ташкил этилган таянч мактабларда тегишли фан йўналишлари бўйича шакллантирилган академик гуруҳларида Фанлар академиясининг академиклари, олий таълим муассасаларини профессор-ўқитувчилари ҳамда олий тоифали ўқитувчиларни жалб этган ҳолда мунтазам мақсадли машғулотлар ташкил этиш чораларини кўради;

- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов) – касб-ҳунар коллежлари ва Олий таълим муассасаларидаги иқтидорли ўқувчи ва талабаларни саралаш, уларни илмий фаолиятга мақсадли жалб этиш учун ҳар бир вилоятнинг тегишли олий таълим муассасаларида тегишли фан йўналишлари бўйича шакллантирилган академик гуруҳларида Фанлар академиясининг академиклари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда мунтазам мақсадли машғулотлар ташкил этиш чораларини кўради;