Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яна бир олтин нақд. Ўзбекистонлик курашчилар финалда ўзаро рақиб бўлади
-66 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик икки курашчи Осиё ўйинлари финалига йўл олди.
Битта вазн икки спортчи, Маъруф Ғайбуллоев ва Руслан Бўриев ярим финал жангларида ҳам ғалаба қозониб, финалга чиқди.
Дастлаб Руслан Бўриев хитой тайпейилик Чан Хаоченгга қарши гиламга чиқиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. -66 кг вазн тоифасининг иккинчи ярим финалида эса Маъруф Ғайбуллоев эронлик Ганбари Ганбаралини таслим этди - 10:0.
Энди Ғайбуллоев ва Бўриев финалда ўзаро беллашади. Бу эса Ўзбекистон делегацияси ҳисоби бир олтин ва бир кумуш медал билан бойишини англатади.
Мавзуга оид
18:39 / 12.01.2020
Ўзбек курашининг янги жанговар йўналиши ишлаб чиқилмоқда
21:06 / 06.10.2019
Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон миллий кураш федерациясига раис этиб сайланди
20:54 / 01.07.2019
Тошкентда Халқаро кураш ассоциацияси раҳбари билан иккита масала юзасидан музокара ўтказилди
15:30 / 04.09.2018