Спорт | 14:20 / 28.08.2018
11563
2 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинларида тарихда илк марта ўзбек кураши бўйича мусобақалар бошланди. Ўзбекистон вакиллари биринчи босқичдан ўтди

Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида илк марта ўзбек миллий кураши бўйича баҳслар бошланди.

Бугун Ўзбекистон жамоасининг 6 нафар вакили баҳсларга қўшилди. Ўзбекистонлик курашчилардан 4 нафари саралаш босқичида иштирокини бошлади ва 4 спортчи ҳам илк баҳсларда ғалаба қозониб, нимчорак финалга чиқди.

Дастлаб гиламга чиққан, -66кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Маъруф Ғайбуллоев мезбонлар вакили - Тимур Априлианда Адини 10:0 ҳисобида мағлуб этди.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

-66кг вазн тоифасида гиламга чиққан бошқа бир ўзбекистонлик спортчи Руслан Бўриев эса мўғулистонлик Жаргалсайхонни мағлуб этиб (1:0), кейинги даврага йўл олди.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

+90 кг вазн тоифасидаги Нурбек Тўраев ҳам илк жангида ливанлик рақиби Фадел Жадни 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 1/8 финалга йўл олди.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Иштирокини саралашдан бошлаган, -52 кг вазн тоифасидаги Гулнора Сулаймонова ҳам индонезиялик Мая Сари Сембирингга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 10:0.

Бугун Ўзбекистоннинг яна икки вакили чорак финалда ўз иштирокини бошлайди. Булар -52 кг вазн тоифасидаги Ойсулув Абдумажидова ҳамда +90 кг вазн тоифасидаги Муҳсин Ҳисомиддинов. Абдумажидованинг илк рақиби туркманистонлик Анастасия Макаева бўлади, Ҳисомиддинов илк баҳсни япониялик Татсуми Кавагучига қарши ўтказади.

Мавзуга оид