Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик 3 курашчи чорак финалда, бир курашчи нимчорак финалдаёқ ютқазди
Индонезияда Осиё ўйинларида ўзбек миллий кураши бўйича баҳслар давом этмоқда.
Ўзбекистон курашчилар жамоасининг бугунги баҳслардаги 4 нафар вакилидан 3 нафари чорак финалга чиқди.
-63кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Мухлиса Абдумаликова нимчорак финалда вьетнамлик Нгуэн Ти Тан Трамни мағлуб этиб кейинги босқичга ўтди. У энди ярим финал йўлланмаси учун Хитой Тайпей вакили Ли Вантингга қарши гиламга чиқади.
Шу вазн тоифасидаги Дилдор Шерметова афғонистонлик Нафиса Аҳмадига имконият қолдирмади - 10:0. Шерметованинг кейинги рақиби хитой тайпейилик Хуанг Шиннан бўлади.
-81 кг вазн тоифасидаги Сарвар Шомуродов ҳам чорак финалда. У нимчорак финалда қозоғистонлик Султон Жонибекдан устун келди. Сарвар Шомуродов чорак финалда тожикистонлик Акмал Муродов билан беллашади.
Шу вазн тоифасида баҳсларга киришган Мусо Собиров эса нимчорак финалда тожикистонлик Хожазода Беҳрузига ютқазиб қўйди ва турнирдаги иштирокини якунлади.
Мавзуга оид
18:39 / 12.01.2020
Ўзбек курашининг янги жанговар йўналиши ишлаб чиқилмоқда
21:06 / 06.10.2019
Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон миллий кураш федерациясига раис этиб сайланди
20:54 / 01.07.2019
Тошкентда Халқаро кураш ассоциацияси раҳбари билан иккита масала юзасидан музокара ўтказилди
15:30 / 04.09.2018