Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ядровий келишувдан чиқиши билан таҳдид қилмоқда
Эрон ядровий келишув унинг миллий манфаатларига мос келмаса, ундан чиқади. Бу ҳақда Эроннинг олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Ҳаманеий айтиб ўтди.
Ҳаманеий Европа билан музокараларни давом эттиришга қарши эмаслигини, бироқ Эрон ҳукумати ядровий келишувни сақлаб қолиш ёки иқтисодиёт масалаларида унга умид қилмаслиги кераклигини таъкидлаб ўтган.
“Ядровий келишув мақсад эмас, восита. Агар у Эроннинг миллий манфаатларига мос келмаса, Теҳрон ундан чиқади”, деб айтган Ҳаманеий Эрон ҳукумати аъзолари билан учрашувда.
Уиинг фикрича, жорий босқичда АҚШ билан бирор-бир даражада музокаралар ўтказишнинг имкони йўқ.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Эрон билан ядровий келишувдан чиққанини маълум қилган. Шу сабабли Эронга қарши санкциялар таъсири тикланган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026