Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилоятида янги цемент заводи ишга тушди
Фото: Оқ олтин капитал сервис
Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан 29 август куни Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида “Оқ олтин капитал сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан 33 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилган цемент заводи фойдаланишга топширилди.
Бу ерда Хитой технологияси асосида йилига 300 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, корхонада 120 нафар мутахассис фаолият олиб боради.
Объектнинг очилиш маросимида Навоий вилоят ҳокими Қ.Турсунов, вилоят прокурори Х.Каримов ҳамда туман ҳокими Ш.Набиевлар иштирок этиб, барчани байрам билан қутлар экан, янги завод воҳа саноати ривожида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.
Қайд этиш керак, корхонани барпо этиш лойиҳаси 2016 йилда бошланган бўлиб, ўтган даврда завод ҳудудига энг сўнгги русумдаги замонавий ускуналар ўрнатилиб, 3 та цех ташкил этилди.
Эндиликда бу ерда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар нафақат ички, балки ташқи бозорга ҳам йўналтирилади.
Мавзуга оид
12:30 / 14.03.2026
Кармана туман ҳокими ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, қарийб 1 соат турғизиб қўйди
12:17 / 13.03.2026
Аёл жигарининг ярмини эрига берди
09:52 / 27.02.2026
Telegram’даги “бот” орқали мефедрон сотиш ҳолати фош этилди
12:24 / 21.02.2026