Шерзод Асадов Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, у мамлакатнинг ЕХҲТ ва Вена шаҳридаги бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакилига айланди.
Ш.Асадов бунга қадар ушбу элчихона маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг Австриядаги муваққат ишлар вакили лавозимида ишлаган.













