Пойтахтнинг "Фарҳод", "Миробод" деҳқон бозорларида 1 кг. помидор 3000 сўмдан 7000 сўмгача сотилаётган бўлса, "Қўйлиқ" деҳқон бозоридан ушбу маҳсулотни 2000 сўмдан, "Юнусобод" деҳқон бозоридан эса 1500 сўмдан харид қилиш мумкин. 

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри марказий бозорларида сотилаётган (озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалик) маҳсулотлар нархларини ўрганишни давом этади, деб ёзмоқда ЎзА. 
 
Мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2018 йил 26 август ҳолатидаги нархлари. 

Мол гўшти
26 000 сўмдан 42 000 сўмгача 

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. мол гўшти 26 минг сўмдан 42 минг сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда. Энг арзон нархлар ўтган ҳафталарда кузатилганидек, Қорақалпоғистон Республикаси бозорларида учратиш мумкин – 26 минг сўм. 

Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида 1 кг. мол гўшти 26-40 минг сўм. Ўтган ҳафтада ушбу бозорда 1 кг. мол гўшти 26-39,5 минг сўмдан сотилаётгани кузатилганди. 

Тошкент шаҳрининг "Фарҳод", "Миробод", "Юнусобод", "Чорсу", "Қўйлиқ" деҳқон бозорларида 1 кг. мол гўшти 28 минг сўмдан 40 минг сўмгача сотилмоқда. Ўтган ҳафтада энг қиммат нархлардаги мол гўшти фақат "Қўйлиқ" бозорида (43 минг сўм) сотилган бўлса, бу ҳафтада ушбу бозорда гўшт нархи анча арзонлашганини кузатиш мумкин – 28-38 минг сўм. 

"Миробод" бозорида – 28-37 минг, "Юнусобод" бозорида 28-36 минг, "Фарҳод" бозорида 28-40 минг, "Чорсу" бозорида 28-38 минг сўмгачага сотилмоқда. 

Қўй гўшти
31 000 сўмдан 43 000 сўмгача 

Энг арзон нархлардаги қўй гўшти – пойтахтнинг "Миробод", "Чорсу" бозорларида – 28 минг сўм. Энг қиммати ҳам Тошкент шаҳар бозорида – 1 кг. қўй гўшти “Фарҳод” бозорида 43 минг сўм.