«Шохпахта» газ кони бўйича Ўзбекистон - Россия ҳамкорлиги 5 йилга узайтирилди
Жорий йилнинг 30 август куни «Россия 24» канали Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан Шохпахта конида қўшма газ ишлаб чиқариш лицензиясини яна беш йилга узайтириш бўйича фармоннинг имзоланишига бағишланган лавҳани эфирга узатган.
«Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати хабарига кўра, газ қазиб олиш бўйича амалдаги лицензиянинг муддати 2019 йилнинг март ойида тугайди.
Лицензия муддатини яна 5 йилга узайтириш нияти шу йилнинг май ойида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро иқтисодий форуми давомида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Газпром» ўртасида тегишли ҳужжатнинг имзоланиши орқали тасдиқланган эди.
2018 йилнинг 20 августида Ўзбекистон Республикаси президенти айни масала юзасидан тегишли қарорни имзолаган. 2002 йилнинг февралида газни қазиб олиш ишлари тўхтатилган эди.
2002 йилнинг 17 декабрида «Газпром» ОАЖ ва «Ўзбекнефтгаз» МХК газ соҳасида стратегик ҳамкорлик бўйича Келишувни имзолашган. Ушбу ҳужжатда икки давлатнинг газ соҳасидаги муносабатлари аниқ белгиланган.
Келишувда, шунингдек, Маҳсулот тақсимоти бўйича шартномалар шартларига мувофиқ газ қазиб олиш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш кўзда тутилган.
2004 йилнинг 14 апрель куни Тошкентда Шохпахта конида қўшимча қидириш ишларини олиб бориш бўйича Маҳсулот тақсимоти Келишуви имзоланган. Шохпахта бўйича келишувнинг амал қилиш муддати 15 йил этиб белгиланган.
Операторнинг асосий вазифаси тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, табиий газни қидириш, қазиб олиш ва транспортировка қилиш ишларини амалга оширишдир, шу жумладан, инфратузилма ва транспорт объектларини қуриш, газни тозалаш, уни сақлаш, атроф-муҳит муҳофазаси, ва Келишув доирасида белгиланган яна қатор бошқа ишларни бажаришдир.
2004 йилнинг август ойидан бери Шохпахта конида 4 миллиард куб метрдан ортиқ газ қазиб олинган. Коннинг қолдиқ захиралари эса лойиҳани муваффақиятли давом эттириш имкони борлигини кўрсатган.
2017 йилда газ қазиб олиш ҳажми 311,4 миллион куб метрни ташкил этган. 2018 йилнинг бошидан 15 август кунига қадар ушбу кўрсаткич 176,4 миллион куб метрга етган.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

23:09 / 17.04.2025
Россия босқинни фаоллаштирди, Трамп жамоасида қутбланиш – таҳлилчилар нима дейди?

21:41 / 17.04.2025
Чехия Россия нефтига қарамликдан қутулганини эълон қилди

20:43 / 17.04.2025
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи

16:25 / 17.04.2025