Жаҳон | 12:17 / 01.09.2018
15907
2 дақиқада ўқилади

«ЛХР»да юқори жанговар шайлик режими эълон қилинди

Фото: РИА Новости

Ўзини мустақил деб эълон қилган «Луганск халқ республикаси» («ЛХР») раҳбари вазифасини бажарувчи Леонид Пасечникнинг маълум қилишича, «Донецк халқ республикаси» раҳбари Александр Захарченконинг ўлдирилиши туфайли «ЛХР» ҳудудида тўлиқ жанговар шайлик ҳолати режими жорий этилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Пасечникнинг таъкидлашича, ўзини-ўзи мустақил деб эълон қилган республикада вазият барқарор, вазият «ЛХР» органлари томонидан назорат қилинмоқда. Унинг сўзларига кўра, тинчликни сақлаб қолиш учун барча чоралар кўрилган.

«Биз хавфсизликни кучайтириш бўйича барча тегишли чора-тадбирларни кўрдик, Миллий милиция бўлинмалари оширилган жанговар шай режимида турибди, МГБ, ИИВ ва прокуратура бўлинмалари кучайтирилган режимда ишламоқда», - дея айтиб ўтди Пасечник.

«ДХР» раҳбари 31 август куни Донецкдаги «Сепар» кафеда юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Захарченкога суиқасдда унга яқин шахслар иштирок этган бўлиши мумкин экани хабар берилганди.

Мавзуга оид