Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиёдаги энг йирик ойна ишлаб чиқарувчи корхона бўлиши кутилаётган завод ишга тушди
Жорий йилнинг май ойида «Жиззах» ЭИЗ ҳудудида Хитой компанияси иштирокида бошланган ойна заводи қурилишининг биринчи босқичи якунига етди. Лойиҳанинг биринчи босқичига жами 28,9 миллион АҚШ доллар сарфланиб, унинг умумий қиймати 110 миллион АҚШ долларни ташкил этади.

Kun.uz мухбирининг хабар қилишича, завод фаолиятининг тўлиқ йўлга қўйилиши 2019 йилга режалаштирилган. Шу тариқа Жиззах ойна заводи Марказий Осиёда ушбу турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи энг йирик корхонага айланади.

Шу йилнинг 29-30 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган Халқаро инвестицион форумда иштирокчилар ана шу корхона фаолияти билан танишиш имкониятига эга бўлди.

Жиззахнинг маданий – тарихий, туристик ва рекрацион-туристик салоҳияти инвестицион форум доирасида хорижлик инвесторларга кўрсатиб берилиши режалаштирилганди. Улар тадбирнинг иккинчи кунида Зомин туманида бўлган.

Халқаро инвестицион форум якунларига кўра қурилиш материаллари, тайёр чарм маҳсулотлари ва пойабзал ишлаб чиқариш, узумчилик ва мева-сабзавотни қайта ишлаш ҳамда дори воситалари соҳасида Жиззах вилояти ҳудудида бир қатор инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан ҳамкорлик борасида келишувлар имзоланди.

Мавзуга оид
07:57 / 07.05.2026
МО давлатлари тупроқни ҳимоя қилиш учун кенг кўламли иқлим лойиҳасини тайёрламоқда
19:32 / 28.04.2026
Россия Марказий Осиёдаги ташқи ҳарбий иштирокка қарши чиқди
15:28 / 25.04.2026
Компенсация талаби, ҳаво ифлослиги ва эриётган музликлар. МО етакчилари эко-саммитда нималарни гапирди?
13:52 / 23.04.2026