Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Ўзбекистон туфайли электр энергияси экспорти режасини ортиғи билан бажарди
Фото: businessdayonline.com
Тожикистондан Ўзбекистонга электр энергияси экспорт қилиш ҳажмининг ўсиши жорий йилнинг иккинчи ярми бошланиши билан юз берди. Жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистонга 417 миллион киловатт-соат электр энергияси етказиб берилди. Бунга қадар Ўзбекистонга 110-120 млн киловатт-соат ҳар ойда экспорт қилинган, дейилади «Тожикистонда мониторинг ва эрта огоҳлантириш» ҳисоботида. Бу ҳақда «ASIA-Plus» ёзмоқда.
Тожикистон бу йил апрель ойидан бошлаб тўққиз йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб бера бошлади. Кутилишича, жорий йилнинг охиригача Тожикистон Ўзбекистонга камида 1,5 миллиард киловатт-соат электр энергияси экспорт қилади.
Икки мамлакат электр энергетика компаниялари томонидан эришилган келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон ёзги даврда Тожикистондан электр энергиясини ҳар бир киловатт учун икки центдан, қишда - 2,5 центдан сотиб олади.
ЕХҲТ кўмагида мамлакат Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги томонидан ҳар ойда тайёрланувчи ҳисоботда айтилишича, шу йилнинг июль ойида Тожикистон ишлаб чиқарилган электр энергиянинг 30,2%ини экспорт қилди.
Ўзбекистонга экспортнинг тикланиши ва ҳажмининг оширилиши Тожикистонга йилнинг иккинчи ярми бошидаёқ 2018 йилга режалаштирилган электр энергияси экспорти ҳажмидан ошиш имконини берди. Жорий йилнинг бошидан буён республика 1 миллиард 557 миллион киловатт-соат электр энергияси экспорт қилди.
Мавзуга оид
13:52 / 17.02.2026
Креатив индустрия экспорти 1 млрд доллардан оширилади
18:05 / 10.02.2026
«Квартплата»дан қарздорлар учун электрга тўлов қилиш чекланади
15:15 / 09.02.2026
Ўзбекистон экспортида Россия ва Хитой етакчи бозорлар бўлди
15:10 / 07.02.2026