Иқтисодиёт | 16:52 / 03.09.2018
8940
2 дақиқада ўқилади

Уммон нефть вазири нефть нархи бўйича ўз тахминларини айтди

Фото: Brendan McDermid/Reuters

Уммон нефть вазири Муҳаммад бин Ҳамад ар-Румхи йил охиригача нефть нархи 70-80 доллар оралиғида бўлишини кутмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

«Мен бу йил охирига қадар нефть нархи бир баррель учун 70-80 долларлик даражада қолишини кутмоқдаман», - дея айтиб ўтди ар-Румхи.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, долларнинг заифлашиши ҳар доим нефть нархининг кўтарилишига олиб келади.

Аввалроқ, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2018 йил учун нефтга ўртача нарх прогнозини бир баррель учун 70,23 долларгача кўтаргани хабар қилинганди.

Бундан ташқари, 2019 йил учун нефть ўртача нархининг прогнози бир баррель учун 68,99 долларгача кўтарилди.

Brent маркали нефтга ноябрь фьючерслари нархи 0,14%га, бир баррель учун 77,53 долларгача камайган бўлса, WTI маркасига октябрь фьючерслари - 0,19%га, бир баррель учун 69,67 долларгача тушиб кетди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия йил охиригача Ўзбекистонга нефтни тўлиқ ҳажмда етказиб бериши хабар қилинганди. 

Мавзуга оид