«Ҳозирги либослар вақтинчаликка. Тайёрини олдик. Келишув бўйича Adidas янги дизайндаги либосларни тайёрлаб беради», деган Аҳмаджонов.
Маълумот учун, Ўзбекистон футбол терма жамоалари шу вақтга қадар Jomа компанияси либосларида тўп суриб келарди.
Бундан аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси Германиянинг Adidas компанияси билан 2 йиллик шартнома имзолагани ҳақида хабар берилиб, терма жамоа футболчилари учун янги дизайндаги либослар намойиш қилинганди.

ЎФА Nike ва Adidas компанияларидан иккинчисини танлаган.
Adidas либослари Германия технологиялари асосида тикилади, оёқ кийимлар эса Италия технологияларида воситасида тайёрланиб, улар ҳам Европа стандартига тўла жавоб беради.
Эртага, 6 сентябрь куни Сурияга қарши ўтказиладиган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси илк марта Adidas либосларида майдонда ҳаракат қилишади.

Маълумот учун, бунга қадар Ўзбекистон терма жамоалари Испаниянинг Joma фирмаси томонидан тақдим этилган либосларда майдонга тушиб келишарди.










