Жамият | 18:48 / 08.09.2018
4730
3 дақиқада ўқилади

Андижон вилоятида ёнғинлар сони ўтган йилга нисбатан камайди

2018 йилнинг 8 ойи давомида Андижон вилоят ИИБ Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари ўтказиб келинаётган “Ёнғинлар профилактикаси куни” тадбири давомида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа масканлари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли яшаш уйларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинларда инсонларни нобуд бўлиш ҳолатларини олдини олиш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Андижон вилояти ИИБ ЁХБ хабар бермоқда.  

Фото: Андижон вилояти ИИБ ЁХБ

Ўтказилаётган тадбирларда жойлардаги ҳокимият вакиллари, ички ишлар органлари,  фавқулодда вазиятлар, газ ва электр тармоқлари, таълим ва даволаш муассасалари ходимлари ҳамда фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда 1424 та давлат тасарруфидаги объектлар, 105533 та аҳоли яшаш уйлари ва 1032 та кўп қаватли уйларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати текшириб чиқилди.

Шахсий таркиб томонидан 10 маротаба ёнғин ўчириш амалий тактик машқлари, 359 маротаба машғулотлар ўтказилиб, фуқароларга ёнғин ўчириш техника ва анжомларининг кўргазмалари намойиш этилди.

Фото: Андижон вилояти ИИБ ЁХБ

Олиб борилган профилактик тушунтириш ишлари натижасида 2018 йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида содир бўлган ёнғинлар 514 тани ташкил этиб, ўтган 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 7,7 фоизга, яъни 43 тага (514-557) камайган. 

Ёнғинларни келиб чиқишининг асосий сабаблари электр асбоб ва жиҳозларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик 205 та, носоз иситиш печларидан фойдаланиш 70та очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш 181 та, ёш болаларни олов билан ўйнашлари 20 та, транспорт воситаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик 17 тани ташкил этди.

Фото: Андижон вилояти ИИБ ЁХБ

Инсонларни ёнғинларда тан жароҳати олиши 12 нафарни ташкил этган, бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврида 19 нафарни ташкил этиб, 7 тага ёки 36,8 фоизга камайган.

Андижон шаҳрининг Бўстон даҳасидаги академик лицейи биносида, янги ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ қошидаги академик лицейи биносида ёнғин хавфсизлиги ўқув хонаси ташкил этилди.

Фото: Андижон вилояти ИИБ ЁХБ

Ушбу ўқув хонасида ёнғин хавфсизлиги хизматининг тарихи, ёнғин ўчириш техника ва анжомлари тўғрисида стендлар, макетлар, ёнғин ўчирувчининг жанговар кийимлари билан жиҳозланди.

Мавзуга оид