Экспортни кўпайтириш, туризмни ривожлантириш ҳақида петиция пайдо бўлди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида экспортни кўпайтириш, туризмни ривожлантириш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Паркент ва Юқори Чирчиқ туманларининг ер унумдорлиги жуда юқори, бу туманларда айниқса узумчилик кенг ривожланган. У ерда етиштирилган узум, майиз ва вино маҳсулотлари жаҳон бозорига экспорт қилинмоқда. Шундай бўлса-да, ушбу туманлар имкониятлардан янада тўлақонли фойдаланиш лозим.
“Эътибор беринг, ушбу ҳудудларда бир гектар кишмиш навли узум боғидан ўртача 15-20 тонна ҳосил олиш мумкин. Нархи ўртача 4000-5000 сўмдан ҳисобланганда 60-80 млн. даромад олинади. Юқори даромад олиш имкони бўлган ерларга мунтазам равишда буғдой экиб келинмоқда. Бу ерларда 1 гектар буғдойдан 2,5-3 тонна ҳосил олинади холос. Унинг пулдаги миқдори эса 3.5-4 млн. сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, ушбу буғдойни етиштириш учун кўп миқдорда маблағ сарфланади”, - дейилади мурожаатда.
“Таклифим Паркент ва Юқори Чирчиқ туманларининг узум етиштириш имкони бўлган барча ерларига буғдой экилишини тўхтатиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланилмаётган фермер хўжаликлари ерларини туман захирасига қайтариб олиш ва шу ҳудудларда “Эркин аграр зона”ларни ташкил этиш;
“эркин аграр зона”лардаги ерларни узум етиштириш учун узумзор ташкил этиш истагини билдирган оилаларга 0.5 гектардан 1 гектаргача ижара тўлови асосида бериш (бу сифатли ва рақобатбардош узум етиштирилишини таъминлайди), бунда ижара миқдорини ЭКИҲга боғлаш (йиллик 10-15 баробар миқдорида) ва узум ҳосилини йиғилишини кузатиш учун келган туристлар учун намунавий енгил инструкция асосида ишланган арзон дала шийпонлари қуриш вазифасини юклаш лозим. Шунингдек, уларга ердан самарали фойдаланиш, сифатли узум етиштириш вазифаси юкланиши керак. Ернинг ижара шартномасини кейинги йил учун жорий йилнинг кузида, талабларга жавоб берган меҳнаткаш оилалар билан ижара тўлови тўлагандан сўнг тузиш лозим. Бунда талабларга жавоб бермаган ва меҳнат қилишни хоҳламаганлар билан шартнома тузилмайди.
Натижа:
- оила даромади ортади ва турмуш даражаси яхшиланади;
- туризм ривожланади;
- экспорт хажми ортади;
- аҳоли бандлиги таъминланади;
- ҳудудда бюджет тушуми кўпаяди;
- ердан оқилона фойдаланилиши назоратга олинади;
- сифатли узум етиштиришга эришилади;
- ишлаб чиқариш ҳажми кенгаяди”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024
2024 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
17:47 / 15.10.2024