Жаҳон | 09:59 / 08.09.2018
18368
2 дақиқада ўқилади

Пентагон «Кинжал» ракеталари қотилини ўйлаб топишга қарор қилди

Фото: РИА Новости

АҚШ Мудофаа вазирлигининг Илмий агентлиги (DARPA) Россияда гипертовушли «Кинжал» ракеталари яратилишига жавобан Glide Breaker тутиб олувчи концептини ишлаб чиқди. Бу ҳақда The Drive ёзмоқда.

Ғоя шундан иборатки, бунда кичик учар қурилма таҳдидга «кинетик таъсир кўрсатади» - жанговар каллакка эга бўлмайди, бироқ объектни тўғридан-тўғри зарба бериш орқали уриб туширади. Нашрнинг аниқлик киритишича, ишланма «бир ўқ билан бошқа бир ўқни уриб тушириш ҳаракатини эслатиб юборади».

Парвознинг охирги босқичида гипертовушли ракеталарни тутиб олиш деярли имконсиз. Бу ракета курси ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари билан ҳисоблаб чиқилганига қарамай юз беради. «Glide Breaker дастурининг мақсади шундан иборатки, у душманни муваффақият кафолатларидан маҳрум қилиши ва у томонидан гипертовушли қурол қўлланган тақдирда ноаниқлик киритиши керак», - дея маълум қилишган DARPA’дан. Улар концепт ҳақида батафсил маълумот тақдим этишмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда «алдамчи ракета» синовдан ўтказилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид