Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа МДҲдан пул ювишга қарши курашни кучайтиради
Европа Иттифоқи мамлакатлари МДҲдан келувчи жиноий пул ювиш оқимлари билан курашни қатъийлаштиради. Бу ҳақда Еврокомиссиядаги манбага асосланган ҳолда Financial Times хабар тарқатди.
Нашр маълумотига кўра, Европа банклари уюшмаси (EBA) ноқонуний йўл билан қўлга киритилган пулларни ювиш жиноятларини текшириш учун қўшимча ресурслар ажратади. Европа прокуратураси жиноий текширувлар учун ваколатга эга бўлади.
Lenta.ru хабарига кўра, бунгача Европа прокуратураси фақат Европа мамлакатлари бюджетидан фойдаланган ҳолда молиявий жиноятлар содир этилганида текширув ўтказишга ҳақли эди, холос.
Шунингдек, Россия ва МДҲ мамлакатларидан Европага Эстониядаги Danske Bank орқали келган 30 миллиард доллардан ортиқ маблағ бўйича текширув ўтказиш режалаштирилган.
2025 йилдан Европа Иттифоқи прокуратураси молиявий террористик фаолият бўйича иш очишга ҳам ҳақли бўлади. Бу ташаббусни ЕИнинг 28 мамлакатидан 22таси маъқуллаган. Якуний қарор учун иттифоқнинг барча аъзолари розилиги талаб этилади.
Мавзуга оид
08:50 / 05.06.2026
ЕИда украиналик қочқинларни ҳимоя қилиш тартиби ўзгариши мумкин
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
08:48 / 03.06.2026
ЕИ украиналик эркаклар учун вақтинчалик ҳимоя мақомини чеклаши мумкин
17:49 / 02.06.2026