1. Нима учун стартаплар муваффақиятга эришади?
Билл Гросс (Bill Gross), инвестор, дунёдаги илк бизнес-инкубатор IdeaLab асосчиси.
«Агар стартап дунёни ўзгартиришга қодир бўлса, нима учун жуда кўп муваффақиятсизликлар содир бўлади? Бу саволга Билл Гросс сўнгги 20 йил ичида вужудга келган 100 та компанияни таҳлил қилиб, муваффақиятга олиб борадиган бешта муҳим элементни алоҳида кўрсатиб ўтади. Улар орасида ғоя ва жамоа – энг муҳимлари эмас».
2. Брендга яхши номни қандай ўйлаб топиш мумкин?
Жонатан Белл (Jonathan Bell), брендинг бўйича мутахассис.
«Компаниялар сони жуда кўп бўлган дунёда ҳамма танийдиган номни қандай ўйлаб топиш ҳақида. У асосчининг фамилияси билан боғлиқ бўлиши ёки компания фаолиятини тасвирлаши мумкин. Булар – Белл ажратиб кўрсатган иккита категориялар, холос. У ёдда қоладиган номни қандай танлаш ва қайси деталларга эътибор бериш кераклиги ҳақида қисқача гапириб беради».
3. Компания учун тўғри қарорларни қандай қабул қилиш керак?
Рэй Далио (Ray Dalio), тадбиркор, Bridgewater Associates инвестицион компанияси асосчиси.
«Бир куни Рэй Далио катта миқдордаги пулни йўқотди. Шу даражада каттаки, оиласини боқиш учун қарз сўрашига тўғри келди. Бу оғриқли тажриба унинг қарорлар қабул қилишга бўлган муносабатини ўзгартирди. Бу баҳсли қарашлар билан нима қилиш кераклиги, ҳақлигингиз (ёки аксинча)ни тушунишда ёрдам беради».
4. Компания касодга учрашининг икки сабаби: уларни қандай баратараф этиш мумкин?
Кнуд Ханаэс (Knut Haanaes), бизнес-стратег, Бошқарувни ривожлантириш халқаро институти профессори.
«Ханаэс компаниялар ҳаётини одамлар ҳаёти билан таққослайди: йўлининг бошида дунёни тадқиқ этади, улғайиб боргач, ўз билимларини самаралироқ қўллайди. Компаниялар икки ҳолатда муваффақиятга эриша олмайди:ўзгалар бажараётган ишни қилганида ва ўйламасдан янги нарса яратиш билан машғул бўлса. Ханаэс фикрига кўра, муваффақиятсизликлардан қутулишнинг энг яхши йўли – ушбу икки стратегия ўртасидаги мувозанатни топиш. У инқироз таъсир кўрсатмайдиган кучли компанияни қандай қуриш кераклигини мисоллар билан тушунтиради ва кўрсатади».








