Нью-Йоркда 2001 йил 11 сентябрда вайрон бўлган метро бекати очилди
Нью-Йоркда Манхэттен жанубидаги, Бутунжаҳон савдо марказида ёнида жойлашган метро бекати очилди. У 17 йил давомида ёпиқ турди, дея хабар беради BBC.
Cortlandt Street метронинг биринчи линияси бекати 2001 йилнинг 11 сентябрь терактлари давомида самолётлар келиб урилган Бутунжаҳон савдо марказининг эгизак миноралари вайроналари остида қолиб кетган. Ўша куни уч мингга яқин киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар жароҳатланди.
17 йил ўтгач - 8 сентябрь куни, маҳаллий вақт чошгоҳда - бекат World Trade Center (WTC) номи остида фойдаланишга топширилди.
«WTC Cortlandt - бу шунчаки метро бекати эмас. Бу шаҳар аҳолисининг Бутунжаҳон савдо марказини тиклашга бўлган интилиши рамзидир», - дея айтиб ўтди Metropolitan Transportation Authority (MTA) раҳбари Жозеф Лот.
New York Times маълумотларига кўра, янги бекат Нью-Йоркка 181,8 миллион долларга тушди. Уни тиклаш учун 365 метр рельсларни алмаштириш ва бекатда бутунлай янги шифтни барпо этиш талаб қилинди.
Энди у энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган: масалан, платформани совитадиган янги вентиляция тизими. Бундан ташқари, устунлар сонининг камлиги туфайли йўловчи оқими учун кўпроқ жой пайдо бўлади.
Мавзуга оид
00:47 / 21.09.2023
Шавкат Мирзиёевнинг Ню-Йоркка ташрифи якунланди
10:57 / 08.09.2023
Нью-Йорк мэри ноқонуний муҳожирлар оқими шаҳарни вайрон қилиши мумкинлигини айтди
10:56 / 10.06.2023
Нью-Йоркда тутунли ҳаво яна бир неча кунга сақланиб қолади
22:30 / 08.06.2023