Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон тиббиёт институтида Республикада ягона симуляцион ўқув Маркази иш бошлади
Янги ўқув йилидан Андижон давлат тиббиёт институтида талабаларга сифатли билим бериш, назария ва амалиётни бирга олиб бориш борасида янги технологиялар жорий этилди.
Институт негизида ўқув-симуляцион лаборатория ташкил этилди. Марказ очилишига бағишланган тадбирда институт ректори А. Мадазимов сўзлади.

Шифокорнинг маҳорати назария орқали эмас, фақат амалиётда ўз баҳосини топади. Марказ учун алоҳида хоналар ажратилиб, бюджетдан ташқари маблағлар асосида талаб даражасида таъмирланди. Энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар, ўқув жиҳозлари келтирилди.
– Кўп функцияли марказнинг Андижонда очилгани таълим тизимига, кадрлар салоҳиятига ижобий таъсир кўрсатади, – деди “Тиббиётда симуляцион ўқитиш жамиятлари Россия кенгаши” эксперти Александр Чиндясов. – Келгусида институт талабалари, мутахассис-ўқитувчиларини халқаро тажрибалар асосида ўқитишга келишиб олдик.

“Тиббий таълимни ривожлантириш Европа ассоциацияси” (Прага) ва “Тиббиётда симуляцион ўқитиш жамиятлари” (Россия)нинг услубий тавсиялари, амалий ёрдамлари билан ташкил этилган лаборатория талабаларнинг амалий тайёргарлиги ва уни баҳолаш тизимини амалга оширади.

Таълим сифатини оширишда симуляцион ўқитиш бир қанча устувор йўналишларга эга. Такрорлаш ва кўп маротаба кузатиш, имитацион ва виртуал тренинг, бемор билан ишлаш даврига қадар амалий тажрибага эга бўлиш имкониятлари ошади. Ақлли робот амалий кўникма берибгина қолмай, билим даражасини аниқ, холис таҳлил қилади.

Пульт-назорат марказида талабалар тенгдошлари томонидан беморни кўриш, улар билан мулоқот қилиш, тавсиялар бериш амалиёти қай даражада бажарилаётганини виртуал кузатадилар.


Марказда анестезиология-реанимация, жарроҳлик, акушерлик-гинекология, офтальмология, оториноларингология, терапия, педиатрия-неонтология, анатомия ва бемор симуляция кабинетлари мавжуд. Тадбир доирасида соҳага оид адабиётларга бой китоб дўкони очилди.
Элмурод Эрматов,
KUN.UZ мухбири
Рустамжон Эшонов олган суратлар.
Мавзуга оид
13:28 / 17.12.2025
Рақобат қўмитаси ўқув марказларини огоҳлантирди (рўйхат)
15:35 / 27.08.2025
“60 ёшда ҳам автобус кутишни истамасангиз ...” — Чирчиқдаги реклама эътирозга сабаб бўлди
10:15 / 09.07.2025
Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари учун Россия ўқув марказлари очилиши мумкин
09:03 / 01.04.2025